«ALBUS CEMENT GROUP» маъсулияти чекланган жамияти , Фарғона вилоятининг Узбекистон тумани, Шўрсув шахарчасида жойлашган булиб, “ALBUS” савдо белгиси остида цемент маҳсулотлари , қурилиш гипси, ғишт ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда.

Жамият Фарғона вилоятининг илғор ва етакчи корхоналаридан бири бўлиб, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чикариш сохасида узлуксиз тажриба орттириб келмокда.

Олинган фойдани янги махсулотлар ишлаб чиқариш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, янги иш ўринлари ташкил қилишга йўналтирмоқда.

Жамият қошида йилига 5000 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга булган чигитни қайта ишлаш цехи хам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари жамият қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқаришга ​​ихтисослашган «ТУРКАЛЬБУС» узбек-турк қўшма корхонаси таъсисчиси ҳисобланади.

Ишлаб чикариш учун лозим булган барча хом-ашелар корхона ихтиерида мажуд

1000000

м3 қизил тупроқ

358975

м3 озокерит шагали

8687188

м3 сарғиш-қизил тупроқ

8687188

м3 сарғиш-кулранг тупроқ

6664631

м3 бентонит тупроқ

4093270

м3 мергель захираси

Жамиятга тегишли охак, гипс, қизил тупроқ карьерлари хам бор. Цемент ишлаб чиқариш хом-ашёлари ичида 6% ташкил этадиган огарка (таркибида темир мавжуд кушимча)

«Олмалик тоғ-металлургия комбинати» АЖ дан олиб келинади.

«АЛЬБУС ЦЕМЕНТ ГРУПП» МЧЖ бир неча йиллардан бери ишлаб чиқариб келаётган қурилишларини нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатлар – Қозиғистон, Қирғизистон, Туркманистонга хам экспорт қилиб келади.

Гипс

Корхонада Г-6 АIII маркали қурилиш гипси (ТНВЭД: 25202 0 0000) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 45 000 тоннани ташкил этади.

Карьерлар

Корхона ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотлар хом-ашё карьерларига эга бўлиб, маҳсулот сифатини қазиб олишдан якуний ишлаб чиқаришгача назорат қилади.

Ферма

Корхонага қарашли фермер хўжалигида 1000 бошдан ортиқ наслли Германиядан келтирилган қорамоллар боқилиб, ҳалқимизга сут ва сут маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Уруғлик чигит

Корхона томонидан йилига Тошкент вилояти ва Фарғона водийси кластер ва фермер хўжаликларига 5 минг тоннага қадар туксизлантирилган сифатли уруғлик чигит етказиб берилади.

Ғишт

Корхонада М-75 маркали ғишт (ТНВЭД: 69041 0 0000) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 млн донани ташкил этади. Ғишт ўлчамлари 250х120х60 мм.

Цемент

Корхонада ПЦ 500 Д0 ва ПЦ 400 Д20 маркали цементлар (ТНВЭД: 252329 0000) ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик цемент ишлаб чиқариш қуввати 150.000 тонна.